Бугун, 11 ноябрь куни Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинларида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бронза медали йўлида Саудия Арабистони жамоаси билан рўбарў келади.

Бу йил биринчи марта Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастурига кўра,  нафақат мусулмон мамлакатларининг, балки жаҳон футзалининг кучли жамоалари иштирок этгани турнирга бўлган қизиқишни янада оширди.

Дунё рейтингининг биринчи ўнталигида жойлашган Эрон (6-ўрин) ва Марокаш (9-ўрин) терма жамоаларининг ўйинларда иштирок этаётгани ва якунда ушбу жамоалар финал йўлланмаси соҳиби бўлгани бежиз эмас, албатта.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим финалда Осиёнинг энг кучли жамоаси Эрон футзалчиларига қарши ўйинда тенгма-тенг кураш олиб борди. Биринчи бўлимда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи бўлимдаги эҳтиётсизлик учрашувни 2:4 ҳисобида эронликлар фойдасига якун топишига олиб келди.

Шу тарзда Эрон ва Марокаш жамоалари финалда, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 3-ўрин учун баҳсда тўқнаш келадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз гуруҳ босқичининг 1-турида саудияликларни 5:2 ҳисобида доғда қолдирганди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимиз Ислом Бирдамлиги ўйинларининг бронза медалига даъвогар