Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 3-тур учрашувларига Жиззах шаҳри мезбонлик қилди. Ушбу турнинг сўнгги кунида 3 та ўйин ўтказилди.

Мазкур баҳсларда “Максам-Чирчиқ” 3:1 ҳисобида “Қизилқум” клубини енгган бўлса, “Oil star” 7:0 ҳисобида “Сурхон” жамоасини таслим қилди. “Бунёдкор” ва “Нефтчи” клублари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Шу тариқа, ўтган 3 та тур мобайнида Олий лиганинг 12 та жамоаси 9 та ўйин ўтказди.  

Қайд этилган натижалар якунига кўра, “БМБ” жамоаси 25 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. ОКМК эса 24 очко билан иккинчи, “Oil star” эса 20 очко тўплаб, учинчи поғонадан жой олди. “SQB” жамоаси очколарини 19 тага етказган ҳолда 4-ўринда қолган бўлса, “Насаф” 15 очко билан кучли бешликни якунлаб берди.

Шунингдек, “Динамо”, “Локомотив” ва “Бунёдкор” клублари бир хил - 13 очкони қўлга киритиб, 6-8 ўринларни банд этди. “Максам-Чирчиқ” 6, “Нефтчи” 5, “Сурхон” 3 ва “Қизилқум” 1 очко билан қуйи ўринларда қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: Олий лига баҳсларида 3-тур учрашувлари якунланди