Футзал: Миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди
Ўзбекистон футзал федерацияси хабарига кўра, испаниялик таниқли футзал мутахассиси Хосе Мария Мендес миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Мендес 2011–2012 ҳамда 2014–2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Унинг раҳбарлигида терма жамоамиз 2016 йилги Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган.
2008–2009 йилларда Таиланд, 2010 йили Вьетнам миллий терма жамоасини бошқарган 52 ёшли Хосе Мария Пазос Мендес мураббийлик фаолияти давомида Испаниянинг “Луго”, “Аутос Лобелле” Мелиля”, “Валенция”, Хорватиянинг “Оркан”, “Барсел” жамоаларида иш олиб борган.
2019–2026 йиллар давомида Таиландда, 2023 йилда қисқа муддат Хитойнинг "Шензен" жамоасини бошқарган Хосе Мария Мендес мураббий сифатида икки карра Осиё кубоги вице-чемпиони, клублар ўртасида Осиё чемпионати ҳамда қитъа кубок эгалари кубоги совринини қўлга киритган.
Т.Рўзиев, ЎзА