“Futures Cup-2026”: Жамоалар медаль йиғиш бўйича қандай натижа кўрсатди?
Хабарингиз бор, 8–15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасидаги "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилди ва унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига тенг келадиган жамоа топилмади.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. Қозоғистонлик ёш боксчилар эса 4 та олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медаль жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. АҚШ ёшлари ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 4 та бронза бўлиб, учинчи поғонани банд этди.
Кейинги поғоналардан Ҳиндистон (1–3–1), Украина (1–2–0), Франция (1–1–2), Япония (1–1–1), Грузия (1–0–2), Англия, Италия ва Самоа (1–0–1), Қирғизистон (0–1–2) каби жамоалар ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА