Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувлар ўтказилди. Мазкур турдан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Гап шундаки, мазкур гуруҳда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинда Таиланд термасини 4:1, иккинчи баҳсда Хитойни 2:1 ҳисобида таслим этди ва очколарини 6 тага етказиб олди. Мусобақа мезбони Саудия Арабистони эса Хитой билан ўтган учрашувда 2:1, Таиландга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Мазкур натижалардан сўнг, “А” гуруҳида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учинчи турдан аввал жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланмани нақд қилди.

Энди ушбу гуруҳда Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини 9 апрель куни соат 22:15да Саудия Арабистонига қарши ўтказади.Таиланд ва Хитой термалари ўртасидаги учрашув расмиятчилик учун ўтказилади.

Чемпионат доирасида бугун “B” гуруҳида Вьетнам – Япония, Австралия – БАА, “C” гуруҳида эса Жанубий Корея – Афғонистон, Яман – Индонезия ўсмирлар терма жамоалари майдонга тушади.

Маълумот ўрнида: U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига ҳозирга қадар Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Фижи, Янги Зеландия, Янги Каледония, Сальвадор, Гондурас, Панама, АҚШ, Канада, Коста-Рика, Гаити, Мексика, Бельгия, Англия, Австрия, Хорватия, Чехия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Ирландия, Швейцария, Бразилия, Чили, Колумбия, Венесуэла, Буркина-Фасо, Мали ва мусобақа мезбони Қатар иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчиларимиз жаҳон чемпионатига муддатидан аввал йўл олди