Германия Суперкубогидан ўрин олган "Штутгард" – "Бавария" ўртасидаги ўйин 1:2 ҳисобида якунланди.

 Ушбу ғалаба орқали Компани бошчилигидаги "Бавария" клуби Германия Суперкубогини боши узра кўтарди

***

Англия Премьер-лигасининг илк турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" сафарда "Вулверхэмптон" устидан 0:4 ҳисобида зафар қучди. Қувонарлиси ушбу ўйинда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.   

Шунингдек, мазкур чемпионат диорасида "Тоттенхэм" – "Бёрнли"ни 3:0 ҳисобида тасли этди. Мазкур беллашувдаги голларга Ришарлисон (дубль) ҳамда Жонсон муаллифлик қилди.

***

БАА Про-лигасининг илк туридан ўрин олган "Аль-Айн" – "Ал Батаэҳ" клублари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида  ғалабага эришди. Эътиборлиси,  

"Ал Батаэҳ" таркибидаги ягона голни ҳамюртимиз Азиз Ғаниев 69-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди.

***

Туркия Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Аланьяспор" - "Ризеспор" ўртасидаги тўқнашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўзбекисто миллий терма жамоамиз аъзоси ва етакчиси Ҳусниддин Алиқулов эса беллашувни тўлиқ ўтказди. Шунингдек, учрашувнинг 65-дақиқасида ҳамюртимиз сариқ карточка билан жазоланди.  

***

Испания Ла Лиганинг биринчи турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" сафарда "Мальорка" билан тўқнаш келиб, 0:2 ҳисобидаги ғалабага эга чиқди. Ушбу турда Мадриднинг "Райо Вальекано" жамоаси эса Каталонияда "Жирона" устидан 1:3 ҳисобида зафар қучди.

***

Франциянинг Лига 1 футбол чемпионатининг илк учрашувида "Ренн" ўз майдонида "Марсель" кулбини 1:0 ҳисобида таслим этди.  ўзаро куч синашди. Унда мезбонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол хабарлари