Халқаро чим устида хоккей федерацияси (FIH) ва Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (FIFA) инновацион жамоаси биргаликда ҳам хоккей, ҳам футбол ўйнаш учун мўлжалланган сунъий майдонлар барпо этиш бўйича тегишли ҳужжатни эълон қилди.

Халқаро чим устида хоккей федерацияси (FIH) ва Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (FIFA) инновацион жамоаси биргаликда ҳам хоккей, ҳам футбол ўйнаш учун мўлжалланган сунъий майдонлар барпо этиш бўйича тегишли ҳужжатни эълон қилди. Тегишли мажмуаларни қуриш ва ишлатишга доир қоидани жамлаган Футбол ва хоккей учун дуалспорт майдонлари қўлланмаси инглиз, француз ва испан тилларида ҳар икки ташкилот расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

FIH президенти Тайёб Икром FIFA раҳбари Инфантино билан учрашув чоғида шундай деган:

– Биргаликдаги саъйи-ҳаракатимиз икки спорт турининг умумий ривожига хизмат қилиши баробарида, дунё бўйлаб миллионлаб ёш футболчи ва хоккейчига ёрдам бериши билан аҳамиятли.

Айни дастур мактаб, маҳалла ва бошқа турли жамоаларга ғояни ҳақиқатга айлантириш учун амалий восита яратиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботида танлаш имкониятини кенгайтириши таъкидланган.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол ва чим устида хоккей майдонлари дастури тақдим этилди