Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида ўтадиган U23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросимининг санаси ва жойини эълон қилди.
Унга кўра, мазкур тадбир жорий йилнинг 2 октябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин эгаллади.
1-саватча: Саудия Арабистони (мусобақа мезбони), Ўзбекистон, Япония, Ироқ.
2-саватча: Корея Республикаси, Вьетнам, Австралия, Қатар.
3-саватча: Таиланд, Иордания, БАА, Эрон
4-саватча: Хитой, Сурия, Қирғиз Республикаси, Ливан.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг қайси саватчадан жой олиши "Таиланд-2020", "Ўзбекистон-2022" ва "Қатар-2024" Осиё кубогида қайд этган натижаларидан келиб чиққан.
Т.Рўзиев, ЎзА