Бухорода  2025 йилги Суперлигада “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда клуб раҳбарияти, “Бухоро” жамоаси мураббийлар штаби, асосий таркиб аъзолари ҳамда жамоанинг бир гуруҳ ишқибозлари иштирок этди.

Тақдимот маросимида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Бухоро вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зарипов сўзга чиқиб, жамоа футболчилари олдида турган масъулиятли вазифа хусусида фикр юритди.

– Мана, янги мавсумни ҳам бошлаб, дастлабки очколарни қўлга киритдик. Мақсадимиз битта – Суперлигада муносиб иштирок этиш ва юқори ўринларни эгаллаш. Зеро, 36 йиллик шонли тарихга эга бўлган, ўз вақтида Олий лигада совринли ўринлар учун курашган жамоанинг тарихини тиклашимиз зарур. Ўйлайманки, бу йил шакллантирилган таркиб билан жамоа мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч-ғайрати, маҳорати ҳамда имкониятларини ишга солади, – дейди Ботир Зарипов.

Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев янги мавсумга тайёргарлик жараёнидан қониққанлигини, Тожикистон, Туркия каби давлатларда узилишларсиз тайёргарлик олиб борилганлигини қайд этди. Яратиб берилган шароитлар учун вилоят мутасаддиларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мураббий жамоанинг олдига қўйилган мақсад йўлида самарали меҳнат қилишини таъкидлади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: тақдимот маросими бўлиб ўтди