
Футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 8-тур учрашувлари 25 март куни бўлиб ўтади.
Саралаш баҳсларининг “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинда иштирок этиш учун бугун 23 март куни Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз Теҳронга учиб кетди. Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 25 март куни Теҳрон шаҳрида жойлашган “Озодий” стадионида соат 21:00 да старт олади.

Маълумот ўрнида: “А” гуруҳида 7-тур учрашувларидан сўнг Эрон 19 очко билан биринчи ўринда, Ўзбекистон эса 16 очко билан иккинчи поғонадан жой олган. Шунингдек, БАА ва Қатар эса 10 очко билан 3-4-ўринларда бораётган бўлса, Қирғизистон 3 очко билан 5-ўринда, КХДР эса 2 очко эвазига сўнги поғонада қолмоқда.
Дарвоқе, 25 март куни ушбу гуруҳда 8-тур учрашувлари доирасида Қирғизистон – Қатар, КХДР — БАА терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА