Бухорода Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий мажлис Қонунчилик Палатаси ва вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро вилояти ходимлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Фармонда билан давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада ошириш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларга қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш каби энг муҳим олтита йўналиш белгилаб берилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар фармонда назарда тутилган чора-тадбирлар мазмунига алоҳида тўхталар экан, ушбу фармон қабул қилинишининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Парламент комиссияси аъзолари ва Жамоат фонди вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларидан  иборат ишчи гуруҳлар шу кунларда республикамиз бўйлаб хизмат сафарида бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Қоровулбозор, Шофиркон, Вобкент туманларида бўлиб, аҳолининг муаммоларини ҳамда ўз ечимини кутаётган ижтимоий аҳамиятга эга бошқа масалаларни ўрганмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижаси бўйича ҳар бир ҳудудга мўлжалланган, хусусан, ичимлик суви, мактаб ва поликлиникалар инфраструктураси, аҳоли бандлиги ва саломатлиги соҳаларида аҳолини қийнаётган муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган грант танловлар эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

– Фуқаролик жамияти институтлари замонавий демократик давлатни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Парламент комиссияси аъзоси Мадина Баротова. – Улар нафақат турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини акс эттиради, балки барқарор ва демократик жамият шаклланишига ҳам ёрдам беради. Шу нуқтаи назардан, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш уларнинг мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Яъни, бу билан ресурсларнинг концентрацияси таъминланиб, уларнинг мақсадли ва самарали ишлаши эҳтимоли ортади.

Соҳа мутахассислари йиғилганларга ягона электрон платформадан фойдаланиш бўйича тавсияларини берди. Таъкидландики, мазкур ҳужжат фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки учун янги имкониятлар ва ижтимоий шериклик институтини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиб, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.

[gallery-22558]

Мулоқот тарзида ўтган тадбир якунида фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва унинг ижросини самарали таъминланишида давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлигини фаол йўлга қўйиш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро вилояти бўлинмаси, вилоятдаги Миллий маданий марказлар, вилоят Кар ва соқовлар, вилоят Кўзи ожизлар, вилоят Ногиронлар жамияти, ҳамда вилоят Ногиронлар Ассоциацияси томонидан 1-чоракда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик жамияти: янгича ёндашув самаралари