Бош қомусимизда фуқаролиги бўлган шахсларни давлатимиз ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилиши ва ҳомийлик кўрсатиши кафолатланган. Бироқ тақдир тақозоси билан фуқаролик мақомисиз, давлат кафолатисиз яшаётган инсонлар ҳам учрайди.

Хоразмда ана шундай бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар тантанали равишда топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида яшовчи 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахснинг фуқаролиги тикланди, 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. 

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ушбу шахсларга республикамиз фуқаролигини тасдиқловчи ID карталарни тантанали равишда топширди.

Фуқароликка қабул қилинган юртдошларимиз кўп йиллик орзу- умидлари ушалганини чин дилдан эътироф этиб, ҳурматли Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирдилар.

– Ҳозир 74 ёшдаман. 1982 йилда Туркманистонга иш юзасидан ўтганман, – дейди боғотлик фуқаро Олим Жуманиёзов. – Кейинчалик 1999 йилда қайтиб келдим. Бироқ фуқаролигимни тиклай олмадим. Йиллар давомида тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб келдим. Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Президентимиз чиқарган фармон билан менга фуқаролик берилди. Бундан жуда хурсандман. Ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Фуқаролик нафақат ҳуқуқий кафолат, балки юрт тақдирини ҳал қилишга доир жамият ҳаётидаги сиёсий жараёнларда ҳам иштирок этиш имконини беради. 

– Тупроққалъа туманида деҳқончилик билан шуғулланаман, –дейди Эргаш Қаландаров. – 2000 йилда хориждан қайтдим. Умрим давомида бирон марта сайловларда иштирок этмаганман. Чунки, шахсимни тасдиқловчи ҳужжатим йўқ эди. Сайлов бюллетени тугул, мобиль телефонимга ҳатто сим карта ололмаганман. Барча юртдошларинг сингари ҳужжатларда ва ҳужжати бор фуқаро бўлиб яшашнинг ўзи бахт. 

Ҳамюртларимизнинг қувонаётгани бежизга эмас. Чунки, берилган фуқаролик уларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишига кенг имконият яратади. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик ID карталари топширилди