Бухоро туманида аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ва томорқадан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда туман ҳудудидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўнлаб оилалар ўз ҳовлиси ва томорқаларида замонавий иссиқхоналар барпо этиб, рўзғор учун зарур сабзавот ва кўкат маҳсулотларини етиштириш билан бирга, ортиқча ҳосилни бозорга чиқариб, деҳқончиликни тадбиркорликка айлантирмоқда.

Айни кунларда туманда эҳтиёжманд, ишсиз, ногиронлиги бор, пробация рўйхатидаги ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар учун банкларнинг имтиёзли кредит маблағлари асосида жами 450 та ихчам иссиқхона қурилиши давом этмоқда.

Янги иссиқхоналарда ер бўш қолмаслиги учун “тўқсонбости” услубида экин экиш ишлари бошланган. Унда кўкатлар, саримсоқпиёз, исмалоқ каби тезпишар маҳсулотлар етиштирилмоқда. Бу эса оилаларнинг барқарор даромадга эга бўлиши, рўзғор фаровонлигини ошириш ва маҳаллий бозорларни янги ҳосил билан таъминлаш имконини бермоқда.

Ҳар бир иссиқхона 1 сотих майдонга эга бўлиб, аҳолига 7 миллион 500 минг сўм эвазига сифатли ва фойдаланишга тайёр ҳолатда топширилмоқда.

Мазкур ташаббус Бухоро туманида аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва томорқадан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларга амалий мисолдир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга ихчам иссиқхона қурилмоқда