Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига жами 2 триллион 13 миллиард сўмлик 167 816 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Ҳозирга қадар олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 45 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланиб, 635 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами 36 та ҳужжат ижрога қаратилиб, 973 миллион сўм маблағ ундириб берилган.
Ҳозирда фуқаролар фойдасига 16 минг 722 та 99,8 миллиард сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 33 минг 80 та 1 триллион 29 миллиард сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири