Тез кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳамкорлигида Француз мусиқаси фестивалини ўтказади.

Ўзбекистон давлат консерваториясида мазкур фестивалга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда эътироф этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда мусиқа санъатини ривожлантириш, бу йўналишда халқаро ҳамкорликни кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 март кунлари Францияга давлат ташрифи давомида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда бошқа келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри билан ҳамкорликда Француз мусиқаси фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг мусиқа маданиятини шакллантириш, давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни янада юксалтириш ва улар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, шунингдек, француз композиторларининг бой мусиқий меросини намойиш этиш ва ёш ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатлар ижрочиларининг тажриба алмашишлари учун майдон яратишдан иборат.

Ўзига хос мусиқа, дўстлик ва санъат байрами бўлган ушбу тадбир 11 апрелдан бошланиб, 30 апрелга қадар давом этади. Унинг дастури доирасида турли концертлар, учрашувлар, ижодий анжуманлар, давра суҳбатлари, санъаткорлар билан мулоқотлар бўлиб ўтади.

Фестивалда франциялик Натали Марен (дирижёр), Франсуа Шаплен (созанда), Жан-Батист Робен (созанда) каби кўплаб таниқли ижодкор ва ижрочилари иштирок этади. Шунингдек, фестивал доирасида концерт дастурлари, халқаро даражадаги маҳорат дарслари ҳамда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

Француз мусиқа байрамида таниқли француз композиторлари Морис Равел, Клод Дебюси, Пол Дука, Габриел Фор, Камил Сен-Санс ва шу каби бошқа композиторларнинг асарлари ижро этилади.

Ушбу фестивалда таниқли француз дирижёри Натали Марен, машҳур созанда (пианоно) Франсуа Шаплен, Версаль саройининг расмий органчиси, таниқли органчи ва бастакор Жан-Батист Робен, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг концерт дастури, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Aдиба Шарипова, халқаро танловлар лауреати Элмира Мирқосимова, Ўзбекистон давлат консерваториясининг профессорлари Рамида Пўлатхонова, Малика Қосимова, доцентлар Татьяна Мякушко, Жавлон Ражабов ва профессор-ўқитувчиларнинг концерт дастури, консерваторияда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг концерт дастурлари ўрин олган.

Фестивални таниқли француз ижодкори Натали Марин дирижёрлигида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг концерт дастури билан очиб беради.

Француз мусиқаси фестивали бош дирижёр ва бадиий раҳбар, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг катта концерти билан якунланади.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Француз мусиқаси фестивали бўлиб ўтади