Францияда ҳам ёнғин: беш киши ҳалок бўлди
Франция шарқидаги "Meurthe-et-Moselle" департаментидаги уч қаватли турар-жой биносида кечаси юз берган ёнғин беш кишини ҳаётдан олиб кетди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари масъулларга таяниб ёзишича, ёнғин Ненси шаҳрига яқин жойлашган Нёв-Мезон шаҳрида содир бўлган.
Воқеа жойига тезда ўт ўчириш гуруҳи етиб келган. Оловни ўчиришда 70 нафарга яқин қутқарувчи иштирок этган. Уларнинг маҳорати туфайли ёнғин ўраб олиниб, аланга қўшни биноларга тарқалишининг олди олинган. Фожиа қурбонлари орасида 16 ёшли ўсмир ҳам бор. Ҳозирча офат сабаби аниқланмаган. Тегишли идоралар суриштирув ишларини давом эттиряпти.
Г.Сатторова, ЎзА