Париж суди Франциянинг собиқ Президенти Николя Саркозини Ливия маблағи орқали 2007 йилги сайлов кампаниясини молиялаштиришда иштирок этган, дея айблаган. Энди у 21 октябрь куни Париждаги қамоқхонага жойлаштирилади.

Саркози Миллий молиявий прокуратура (PNF) идорасига бориб, жазони қаерда ва қачон ўташига аниқлик киритиб олди. Ажримга кўра, у беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шундан икки йили шартсиз.

Суд қарори “дарҳол ижро этилади” дея белгилангани сабабли, апелляция жараёни давомида Саркози озодликда қолиш имконига эга бўлмайди. Унинг ҳимоячилари қамоққа олинган илк куниданоқ озодликка чиқиш сўровини топшириш ҳуқуқига эга бўлади, аммо суд бунга икки ой ичида жавоб қайтаради.

70 ёшли сиёсатчи эҳтимол Париждаги Санте турмасининг махсус бўлимида, ёши ва машҳурлиги сабабли “ҳимояланган” маҳбус сифатида сақланиши кутиляпти.

Суд қарорида Саркози пассив коррупция, яъни Ливия давлати маблағини ўзлаштириш ҳамда сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш айбловидан оқланган. Ҳакамлар Ливия маблағи тўғридан-тўғри 2007 йилги кампанияга ёки унинг шахсий эҳтиёжига сарфлангани ҳақида аниқ далил йўқлигини қайд этган. Фақат собиқ етакчига яқин шахслар Муаммар Қаддафий режимига яқин манбалардан ноқонуний маблағ сўрагани аниқланган.

Саркози бу қарорни “сиёсий қувғин” деб атаб, ўзига қарши айбловни 2011 йил Ливия раҳбари Қаддафийни ағдаришдаги қўллови билан боғламоқда.

Ўнг ва ўта ўнг сиёсий доиралар ҳукмни кескин танқид қилган. Элабе агентлиги сўровига кўра, суд қарорини французларнинг 61 фоизи адолатли, 38 фоизи ноҳақ, деб баҳолаган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция собиқ президенти қамалмоқда