Солиқ қўмитаси 2025 йилда фойда солиғидаги ўзгаришлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, товар (иш, хизмат)ларнинг электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси - 10 фоиз этиб белгиланди. Олдин 7,5 фоиз эди.

Товар (иш)ларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда учун 0 фоиз ставкадаги солиқ бекор қилинди.

Умумий қуввати 100 кВт гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергиясини реализация қилишдан олинган фойда 0 фоиз ставкада солиққа тортилади.  

Ставка ҚТЭМ қурилмалари ишга туширилган ойдан бошлаб 3 йил давомида қўлланилади. Қуёш панеллари қувватининг камида 25 фоиз миқдорида электр энергиясини тўплаш тизими билан қуёш панеллари ўрнатилганда – бу панеллар ишга туширилган ойдан бошлаб 10 йил давомида қўлланилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фойда солиғидаги ўзгаришлар