ФОТОРЕПОРТАЖ
8 март: меҳр ва эҳтиром ифодаси
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами. Бугун шаҳар кўчаларида байрамона кайфият ҳукм суради. Қўлларида турли рангдаги гуллару совғаларни тутган инсонлар ўз яқинларини қутлашга ошиқмоқда.
Айниқса, гул дўконлари олдидаги гавжумлик байрам шукуҳини янада яққол ҳис эттиради. Ёшлар оналари, опа-сингиллари ва устозлари учун гул танласа, ота-оналар фарзандларига қувонч улашиш ниятида совғалар харид қилмоқда.
Кўчаларда гул кўтариб кетаётган одамларни кўрган ҳар бир киши бу куннинг маъноси янада чуқурроқ эканини ҳис қилади. Чунки бу байрам нафақат совға ва табриклар, балки аёл зотига бўлган меҳр-эҳтиром, қадр ва эътибор ифодасидир.
[gallery-28054]
8 март — аёлларнинг жамиятдаги ўрни, меҳри ва меҳнатини қадрлаш куни. Шу боис бугун ҳар бир хонадонда қутловлар янграб, гуллар ва самимий табассумлар байрамга алоҳида файз бағишламоқда.
Мумтозбегим АБДУМЎМИНОВА (сурат), ЎзА