Фирибгарлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2025 йил 4 июндаги ҳукми билан 72 миллион 590 минг сўм миқдорида жиноий жарима жазоси тайинланган. Суд ҳукмини ижро этиш вазифаси Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига юклатилган эди.

Бироқ қарздор белгиланган ихтиёрий муддатда жаримани тўламай, суд ҳукмини бажаришдан бўйин товлади. Шу сабабли, бюро ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари кўрилди.

МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Маҳмуд Каримқулов вазиятга шундай изоҳ берди:

– Суд ҳукмини бажаришдан бўйин товлаган қарздорга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилди. Унга жаримани ўз вақтида тўламаслик жазонинг оғирроқ турига – озодликдан маҳрум этишга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди. Бу ҳолатни англаб етган фуқаро тез орада қарзини тўлиқ қоплади. Натижада 72 миллион 590 минг сўм жиноий жарима ҳамда 3 миллион 629 минг сўм ижро йиғими ундирилиб, ижро ҳужжати тўлиқ бажарилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгардан 72 миллион сўм жиноий жарима ундирилди