Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ниҳоясига етмоқда. Ассамблея кўлами жиҳатидан, мазмун жиҳатидан жуда кенг ва юқори савияда бўлиб ўтганини иштирокчилар эътироф этмоқда.

ЎзА мухбири ассамблеяда иштирок этган Фижи Республикаси парламенти Спикери Филмане Житоко билан суҳбатлашди:

– Парламентлараро ассамблеянинг юбилей ассамблеясига мезбонлик қилиш, назаримда, жуда катта шараф. Ўзбекистон бу вазифани шараф билан, аъло даражада адо қилди.

Бизнинг мамлакатимиз кичик, ресурсларимиз ҳам кўп эмас, шунга қарамай биз ҳам мана шундай тадбирларни ўтказишни истаймиз.

Бу ерда бизни қўллаб-қувватлагани учун мезбон мамлакатга, Парламентлараро иттифоққа миннатдорлик билдираман.

Айтиб ўтиш керакки, демократик тизимни барпо этиш жараёни турли давлатларда турли ривожланиш босқичларида кечмоқда. Биз ривожланган давлатлар даражасига етиб бормаган бўлсак-да, Парламентлараро Иттифоқни демократия асосларини мустаҳкамлашда етакчи сифатида кўрамиз. Боиси, бу ташкилот ёрдамида ҳар бир мамлакатда демократияни ривожлантириш мумкин.

Сир эмаски, инсон ҳуқуқлари муаммоси бутун дунёда мавжуд. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иттифоқ фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, демократик жараёнлар ва унинг вакили бўлган парламент орқали амалга оширилади.

Сўзимнинг якунида шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистон билан орамиз узоқ бўлса-да, расмий дипломатик муносабатлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Фижи ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутяпмиз.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филмане Житоко: Фижи ва Ўзбекистон ўртасида муносабат ўрнатиш ва уни ривожлантириш керак