Шу кунларда юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” кенг нишонланмоқда.

Байрам арафасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги лаборатория мудири Ҳилола Чориева ҳам давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

— Президентимизнинг бу юксак эътирофини биргина менга эмас, балки бутун илмий жамоамизга, қолаверса, соҳада сидқидилдан меҳнат қилаётган олимларга берилган катта ишонч ва рағбат деб биламан, — деди Ҳилола Чориева.– Бу, албатта келгусида ҳам юртимиз тараққиёти йўлида мардона хизмат қилишимга катта куч беради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Олий аттестация комиссиясининг қарорига кўра, у Катта илмий ходим илмий унвонини ҳам олди. Бу эса унинг йиллар давомида олиб борган изланишлари ва пахта селекциясидаги инновацион ишларига берилган муносиб баҳодир.

Шунингдек, соҳани ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, фидокорона меҳнати ва юксак масъулияти учун бир гуруҳ олимлар “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ҳамда ташаккурнома билан тақдирланди.

Тадбирда Миллий марказ директори Шодмон Намозов барчани байрам билан табриклаб, йил давомида амалга оширилган самарали изланиш ва меҳнат фаолиятини эътироф этди. Мазкур тақдирлов — илмий изланишларга садоқат, янгиликка интилиш ва аграр соҳада инновацияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга берилган муносиб баҳо эканини қайд этди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидокорона меҳнатга берилган муносиб баҳо