Февраль ойида қуёш ва шамол электр станциялари юқори натижа қайд этди
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2026 йил февраль ойида Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 203 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарган.
Февраль ойи таҳлилига кўра, юртимиздаги йирик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 371 миллион кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан 444 миллион кВт⋅соат, жами 815 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридагисига нисбатан 413 миллион кВт⋅соат ёки 203 фоизга кўпни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, 2025 йил февраль ойида қуёш ва шамол электр станциялари жами 401 миллион кВт⋅соат (қуёш - 265 миллион кВт⋅соат, шамол - 136 миллион кВт⋅соат) электр энергияси ишлаб чиқарган эди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА