ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва улар учун янги иш ўринлари ташкил этиш борасида туман ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари масъуллари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча “Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Гулҳумор” фермер хўжалигига қарашли “Гулҳумор чевархонаси” тикув цехининг фойдаланишга топширилиши ҳам ҳудуддаги 100 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади.

[gallery-11706]

Янги цехга ишга қабул қилинганларнинг аксарияти “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да турувчи хотин-қизларни ташкил этди.  

Ўқув марказларида тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, ишга киришган хотин-қизлар эндиликда ўз меҳнати билан оиласи фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини оширишга ҳисса қўшади.  

Чевархонада эркаклар махсус иш кийимлари, болажонлар учун либослар, эркаклар ички кийимлари, офис учун пардалар тикиш йўлга қўйилган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер хўжалигининг тикув цехида 100 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланди