Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган “Элматов Аъзам Воҳидович” фермер хўжалиги ер майдонларини суғориш учун 64 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясидан фойдаланиб келмоқда.

Мазкур фермер хўжалигининг ер майдонлари баландлик ва адирликларда бўлгани учун суғориш ишларини қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида амалга ошириб келмоқда.  

Хусусан, станция 182 гектар ер майдонини суғориш ёки фермер хўжалигининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.  

Энергетика вазирлигига кўра, станция йилига 106 минг кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқаради ва бунинг натижасида 26 минг метр куб табиий газ тежалади.  

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиши ҳисобига фермер хўжалигида йилига 40 миллион сўмдан зиёд маблағ иқтисод қилинишига эришилади.  

ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер хўжалигида ўрнатилган қуёш фотоэлектр станцияси йилига 40 миллион сўмдан зиёд маблағни иқтисод қилади