Жиззах вилоятида жорий мавсумда 88 минг 100 гектар сувли майдонда бошоқли дон экилиб, мўл ҳосил етиштирилди. Ана шу ҳосилни қисқа фурсатларда нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш учун жами 300 дан ортиқ юқори унумли комбайнлар мавсумга тайёрланган.
Туман бўйича ўрим-йиғимга 22 та отряд шакллантирилиб, уларда 34 та юқори унумли комбайн мавсумга шай ҳолатга келтирилди, ғалла ҳосилини ташиш, комбайн ва бошқа техникаларга ёқилғини дала бошига етказиб бериш, зарурат туғилганда таъмирлаш ва бошқа шу каби ишлар учун жами 207 та транспорт воситаси бириктирилди.
[gallery-23751]
Ўрим-йиғимни биринчи бўлиб бошлаган тумандаги “Асал момо” фермер хўжалиги бу мавсумда 47 гектар майдонга ғалла экиб, шартнома асосида 142 тонна ҳосилни давлатга сотишни мақсад қилган эди. Ана шу режа 1 иш кунида ортиғи билан бажарилди. Бу фермер жўжалиги аъзоларининг фидокорона меҳнати самарасидир.
Дўстлик туманидаги бу каби намунавий тажрибалар, албатта, бошқа фермер хўжаликлари учун ҳам ибрат бўлиб хизмат қилади.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/exKEuqGeyf4?si=TdOa5fGymLHHDLtt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов (сурат), ЎзА мухбири