Андижонлик бир гуруҳ фахрий журналистлар Қутайба ибн Муслим (р.а.) зиёратгоҳи мажмуаси ҳамда Бобур шаҳрида саёҳатда бўлди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган саёҳатда фахрий журналистлар Жалақудуқ тумани Қиличмазор маҳалласида жойлашган Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳи мажмуасида бўлиб, ўлкамизга ислом динини олиб келган, йирик ислом фотиҳларидан бири, ҳарбий саркарда Қутайба ибн Муслим қабрини зиёрат қилишди, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Тарихчи Муҳаммад Наршаҳийнинг “Бухоро тарихи” асарида “Қутайбанинг қабри Фарғона (водий)да машҳур бўлиб, “Работи сароҳанг” деган жойда “Кох” деб аталадиган (ҳозирги Қиличмозор) бир қишлоқда. Одамлар зиёрат учун ҳамиша у ерга бориб турадилар” деб ёзилган.  Қутайба ибн Муслим (р.а.) мақбараси устига ўрнатилган тошга эса: “Ва ул одамларки, Аллоҳ йўлида ўлдирилдилар, аларни ўликлар деб гумон қилмагин. Балки алар тирикдурлар. Парвардигорларни қошида аларға ризқ берилур”. Оли Имрон сураси, 169-оят” деган битиклар ёзилган.

– Зиёратгоҳда бўлиб, ушбу тарихий ёдгорлик, Қутайба ибн Муслим (р.а.) ҳақида кенг маълумотлар олдик, – дейди фахрий журналист Ферузахон Сиддиқова. – Энг асосийси, саёҳатдан ҳар бир иштирокчи улкан маънавий озуқа, унутилмас таассуротларга эга бўлди. 

Куннинг иккинчи ярмида фахрийлар Андижон туманидаги адирлик ҳудудида барпо этилган Бобур шаҳрига ташриф буюрди. Улар бу ерда ватан ҳимоясига бўлган дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, она Ватанга муҳаббат ва садоқатни юксалтириш, унинг шарафли тарихи ва улуғ келажагидан фахрланиш, шунингдек, юрт тинчлиги йўлида жонини фидо қилганларни эъзозлаш мақсадида ташкил этилган ёдгорликлар билан танишди. Жумладан, “Ватанга қасамёд” монументи ҳамда ҳарбийларга бағишланган бир қатор ёдгорликлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди. Шу билан бирга, боғнинг ташкил этилиши ва ундаги экспонатлар ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий журналистлар Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳида бўлди