Walter Engineering бош директори Сардор Базинов компания мутахассислари Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги янги меъморий доминанталар учун таниб олиш осон, ўзига хос фасадларни қандай яратиши ҳақида сўзлаб берди.

Бугун Марказий Осиё шаҳарлари чинкам қурилиш бумини бошдан кечирмоқда. Минтақа мамлакатлари пойтахтлари ўсиб, мегаполисга айланиб бормоқда, ўз қиёфасини ўзгартирмоқда. Бу ерда янги турар-жой мажмуалари, бизнес марказлари ва жамоат жойлари пайдо бўлмоқда. Аммо меъморчиликда бинодан биринчи таассуротни белгилаб берувчи бир детал бор — бу фасад.

«Фасад — бу шунчақаки бинoнинг қобиғи эмас, балки шаҳар меъморчилигининг ташриф қоғозидир».

Бу сўзлар сўнгги йилларда минтақада фасад инжиниринги соҳасининг етакчиларидан бирига айланган Walter Engineering компанияси раҳбари Сардор Базиновга тегишли. Бугун Сардор Базинов компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари бўйича экскурсия ўтказди, Walter’нинг энг муҳим лойиҳалари ҳақида гапириб берди ва компаниянинг келажак режалари билан ўртоқлашди.

Walter: амбициялар ва фалсафа

Walter Engineering — AKFA Group холдинги таркибига киради. Қисқа вақт ичида компания пойтахтнинг янги меъморий қиёфасини яратувчи асосий ижодкорлардан бирига айланди. Компания ортида 35 та якунланган объект ва ҳозирда амалга оширилаётган бир нечта лойиҳа мавжуд.

2018 йилдан буён компания 35 та лойиҳани амалга оширди. Ўрнатилган элемент-фасадларнинг умумий майдони 105 минг квадрат метрни, фасад тизимлариники эса 150 минг квадрат метрни ташкил этади. Шунингдек, Walter Engineering объектларда 30 минг квадрат метрдан ортиқ ойна-эшик тизимларини ўрнатди.

Мардона қарорларни амалга оширишда 70 нафар ходимдан иборат жамоа, шунингдек, Туркия ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан келган мутахассисларни ўз ичига олган катта ишлаб чиқариш ва монтаж жамоаси иштирок этмоқда.

Иш суръатлари қанчалик шиддатли бўлмасин, Walter Engineering’нинг асосий принципи – бу сифат.

«Биз ҳеч қачон “тезроқ бажариб, шартномани ёпиш” қабилида ўйламаймиз. Биз орадан ўн йиллар ўтгач ҳам бу биноларга ҳурмат билан қарашсин, деган принципга амал қилиб ишлаймиз», — дейди Сардор Базинов.

Янги Тошкентнинг меъморий рамзлари

Walter’нинг ҳар бир лойиҳаси нодир асарга айланади. Уларнинг кўпи аллақачон пойтахтнинг силуэтига айланган. Улардан бири:

Nest One

Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино (266,5 м, 51 қават) турар-жой, офис, кўнгилочар ва савдо майдонларини ўз ичига олади. Walter бу ерда умумий 65 000 м² Reynaers фасад тизимлари ва композит панелларини ўрнатди. Фасаднинг ишончлилиги шамол босими ва сейсмик барқарорлик бўйича симуляциялар билан тасдиқланди.

«Nest One компаниянинг етуклигини синовдан ўтказди. 266 метр баландлик, 51 қават — бу наfaқат меъморий чақириқ, балки муҳандислик имтиҳони ҳамдир. Биз осмонўпар бинолар қурилишида жаҳон стандартлари даражасида ишлашимизни исботлашимиз керак эди. Бу лойиҳа биз учун шунчақаки фасад эмас, балки Тошкентнинг янги амбицияси рамзи: шаҳримизнинг мегаполислар билан беллашишга тайёр эканини кўрсатишдир», — дейди Базинов.

Piramit

Тошкентдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири (тахминан 24 000 м² фасад тизимлари). Metal Yapi тизимлари ва нойоб декоратив ламеллар қўлланилган.

«Piramit — бу соф кўринишдаги чақириқ. Бундай миқёсда учта душман бор: шамол, вақт ва иқлим. Биз меъморий қиёфанинг енгиллиги билан фасаднинг техник мустахкамлиги ўртасида мувозанатни топишимиз керак эди. Биз Metal Yapi тизимлари ва декоратив ламеллардан фойдаландик — улар қалқон каби ишлайди, аммо заргарлик асаридек кўринади. Шаҳар учун бу бино технологиялик ва замонавий ёндашув рамзига айланди», — дея таъкидлайди Базинов.

Hilton Tashkent City

Ҳашамат эталони: халқаро даражадаги беш юлдузли меҳмонхона. Walter мутахассислари қарийб 36 000 м² фасад ишларини амалга оширишди. Бинонинг ўзига хослиги шундаки, унда шиша ва алюминий уйғунлашган бўлиб, бу люкс-меҳмонхонага нафис кўриниш ва функционаллик бахш этади.

«Биз Hilton лойиҳасини бошлаганимизда, бу шунчақаки меҳмонхона эмас, балки Тошкентнинг дунё билан алоқага чиқиш нуқтаси эканини тушунар эдик. Ҳар бир меҳмон бу ерда тўхтаб, фасадни кўради ва унда пойтахт ҳақида таассурот шаклланади. Бизнинг ечимларимиз Hilton стандартларига жавоб бериши керак эди — бу эса ҳар доим премиум, ҳар доим инновация, ҳар доим нафисликни англатади. 36 минг квадрат метр фасад биз учун наfaқат техник, балки имидж лойиҳаси ҳам бўлди», — дея давом этади Сардор Базинов.

Walter портфелида яна кўплаб бошқа лойиҳалар ҳам бор:

Agrobankнинг Tashkent City’даги штаб-квартираси. Schüco’дан 15 000 м² фасад — ишбилармонлик архитектурасининг намунаси.

Tashkent Cityдаги Резиденция ва меҳмонхона. 31 000 м² фасад: шиша, композит панеллар, декоратив қўшимчалар уйғунлиги.

Infinity Business Center. Кермогранит ва перфорацияли 15 000 м² фасад.

Akay City. Панорамали ойнаванд фасадли (~12 000 м²) нуфузли резиденция.

Сардор Базинов ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалардаги иштирокни алоҳида фахр билан тилга олади — ўқув масканлари, клиникалар, инновацион марказлар:

  • Геология университети, Тошкент — 1 200 м² фасад;
  • CAU Университети, Тошкент — 16 000 м²;
  • Tashkent Pharma Park — фармацевтика инновацион кластери учун 18 000 м² фасад тизимлари;
  • Инновацион марказ, Тошкент — 3 600 м².

«Мен ижтимоий лойиҳалар — университетлар, клиникалар, инновацион марказларда қатнашганимиздан айнича фахрланаман. Бу оддий бино эмас, бу мамлакат келажагига киритилган сармоядир. Бу ерда фасад наfaқат муҳандислик қобиғи вазифасини бажаради, балки модернизациянинг рамзига ҳам айланади. Талабалар ва шифокорлар учун бу бинолар билим яратиладиган ва ҳаёт сақланадиган жойга айланади. Бизнинг вазифамиз — уларни қулай, замонавий ва мустахкам қилиш», — дея таъкидлайди Сардор Базинов.

Бишкек: янги давр осмонўпарлари

Алоҳида эътиборга лойиқ лойиҳа — ONE — Бишкекнинг янги қисмидаги премиум резиденция. Бу Қирғизистонда ўз тоифасидаги биринчи осмонўпар бино бўлиб, пойтахтнинг янги меъморий давр рамзига айланади.

Лойиҳанинг ўзига хослиги — ўз вертолёт майдонига эгалиги. Walter учун бу наfaқат муҳандислик синови, балки компаниянинг Қирғизистондаги экспансиясини бошлаб берадиган рамзий лойиҳа ҳамдир.

«ONE — бу наfaқат Walter учун, балки бутун Бишкек учун янги босқич. Биз биринчи бўлиб ўз вертолёт майдонига эга премиум резиденцияни қурмоқдамиз. Бу лойиҳа ўйин қоидаларини ўзгартиради: у илгари Қирғизистонда мавжуд бўлмаган янги сифат стандартларини белгилайди. Биз учун бу — Марказий Осиё жаҳон даражасидаги меъморчиликка тайёр эканини кўрсатиш имконияти», — деб давом этади Базинов.

Ишлаб чиқариш сифат кафолати бўлганда

Фасад тизимлари майдони 80 000 м² ни ташкил этадиган IMZO заводида ишлаб чиқарилади ва йиғилади. Бу Марказий Осиёдаги энг йирик шаффоф конструкциялар ишлаб чиқариш мажмуасидир. Бу ерда компания алюминий профиллар, ойна-эшик тизимлари ва фасад элементларини ишлаб чиқаради.

Ҳамкорлар — бу алюминий тизимлари соҳасида жаҳон етакчилари бўлмиш Schüco (Германия), Reynaers (Белгия), Metal Yapi (Туркия) ва BENKAM (Ўзбекистон) компанияларидир. Фасад ойналари дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – Guardian (АҚШ), Modern Glass (Россия), SalavatSteklo (Россия) етказиб беради. Аксессуарлар ва фурнитура соҳасида Walter’нинг ҳамкорлари қаторида Kin Long (Хитой), Dorma Kaba (Туркия) ва бошқалар бор.

«Ўз ишлаб чиқаришимиз — бу бизнинг мустақиллигимиз. Биз етказиб берувчиларга боғлиқ эмасмиз. Чизмалардан тортиб монтажгача бутун жараённи ўзимиз назорат қиламиз», — дейди Базинов.

Инновациялар лабораторияси

Walter фақат ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмайди. Компаниянинг ўз лабораторияси бор бўлиб, унда барча материал ва конструкциялар синовдан ўтказилади. Алюминий профилларнинг мустахкамлиги, шиша пакетларнинг чидамлилиги, герметиклик ва энергия тежамкорлиги бўйича тестлар — буларнинг барчаси кундалик ишнинг бир қисмидир.

«Биз ҳеч қачон ички синовларимиздан ўтмаган тизимни объектга жўнатмаймиз. Бу бизнинг принципимиз. Бизда ҳамма нарса текширилади: бирикмаларнинг мустахкамлигидан тортиб, шиша кескин ҳарорат ўзгаришида ўзини қандай тутишгача ҳамма нарсани синовдан ўтказамиз», — дея ҳикоя қилади Walter Engineering бош директори.

Бундай лаборатория компанияга инновацияларни тезроқ жорий этиш ва сифатни халқаро стандартлар даражасида кафолатлаш имконини беради.

Бугун Walter 100 дан ортиқ алюминий конструкция технологияларини қўлламоқда. Ечимлар қаторида — BIM-моделлар, кўп функционал ойналар, янги авлод композитлари, қуёшдан ҳимояланган интеграцияли фасад тизимлари бор.

«Биз шунчақаки Европа стандартларини олиб, уларни кўчириб қўймаймиз. Биз уларни Марказий Осиё шароитларига мослаштирамиз: Тошкентда ёзда +50 даражага бардош бериш керак, Бишкекда эса қиш совуқларига. Ана шу чақириқлар бизни нойоб ечимлар яратишга ундайди», — дея таъкидлайди Базинов.

Уфққа назар: халқаро бозор

Walter’нинг кейинги қадами — халқаро экспансия.

«Биз Тошкент ва Бишкек шароитида энг мураккаб объектларни амалга ошира олишимизни исботладик. Лекин биз бу билан чекланиб қолмаймиз. Қозоғистон, Яқин Шарқ, Шарқий Европа — бу биз улкан салоҳиятни кўраётган бозорлар», — дейди Walter Engineering раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Walter аллақачон глобал брендлар билан ишлаш тажрибасига эга ва бу компания жаҳон даражасидаги лойиҳаларга тайёрлигини англатади.

Walter — Тошкентнинг меъморий қиёфасини ўзгартирган ва халқаро бозорга илк қадамларини қўяётган компания. Бироқ унинг амбициялари минтақа чегараларидан анча кенг. Ишлаб чиқариш, лаборатория, ўн минглаб квадрат метр фасадларни ўрнатиш — буларнинг барчаси асосий мақсад: ўзини жаҳон бозорида танитиш учун замин.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фасад яратиш санъати: Walter Engineering шаҳарлар қиёфасини қандай ўзгартирмоқда