Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Охирги етти йилда 20 га яқин қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиётлар вилоят ва туманларда ўтказилмоқда.

Давра суҳбатида сифатли, хавфсиз ва арзон дори воситаларини ишлаб чиқариш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масаласи муҳокамалар марказида бўлди.

— Тиббиёт ходимлари ва дорихоналар, фармацевтика компаниялари ўртасидаги алоқалар ҳуқуқий жиҳатдан аниқ чегараланмаган, — дейди “Адолат” СДП фракцияси раҳбари ўринбосари Муҳаммаджон Валиев. — Бу эса касбий стандартларни бузиш ва фармацевтик маҳсулотлар сифати бўйича ишончсизликка олиб келади. Натижада аҳоли саломатлигига хавф туғилиши мумкин. Шундай экан, бу жараённи ҳуқуқий асосда тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, фармацевтика бозорида шаффофликни таъминлаш зарур. Бу борада ваколатли давлат органларининг жавобгарлигини ошириш лозим бўлади. 

Қизғин муҳокамалар давомида депутатлар бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан, депутат Дилмурод Исмоилов “шифокор – фармацевтика – дорихона” ўртасидаги молиявий алоқаларни қатъий тартибга солиш, дори воситаларини онлайн харид қилиш имкониятларини кенгайтириш, бу орқали нархлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан ўз таклифларини берди.

[gallery-24379]

Давра суҳбатида айтилган фикр ва таклифлар дори воситаларини ишлаб чиқариш ва фармацевтика соҳасидаги муносабатларни шаффофлаштиришда, аҳоли саломатлигини асраб-авайлашда муҳим ўрин тутади. 

Муҳокамалар якунида соҳа вакиллари, етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда экспертларнинг чуқур таҳлилларга асосланган таклифлари асосида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиладиган бўлди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика соҳасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди