Мамлакатимизда кўплаб йўналишлар қатори фармацевтика соҳасида яратилаётган кенг имкониятлар туфайли халқаро ҳамкорлик кўлами ортмоқда.
Цюрих шаҳрида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Швейцариянинг "Roche Diagnostics" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Дастлаб "Roche Diagnostics" томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий илғор технологиялар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Агентлик директори Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ва буни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар стратегиясини тақдим этди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.
"Roche Diagnostics" in vitro диагностика маҳсулотлари етказиб бериш ва биотехнология бўйича дунёда етакчи бўлиб, бозорда 17 хилдаги биологик маҳсулотлар тақдим этган. Ҳар йили тадқиқот ва ишланмаларга 9 миллиард Швейцария франки миқдорида сармоя киритади, бу ушбу соҳадаги энг катта бюджет ҳисобланади.
А.РУСТАМОВ, ЎзА