Ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг ички дунёсига назар ташлаш, қизиқишлари ва орзу-истакларини ўрганиш, шунингдек, улар дуч келаётган муаммоларни таҳлил қилиш мутасадди раҳбарлар олдидаги муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

Бундай ёндашув эртамиз эгалари ёшларнинг реал муаммоларидан хабардор бўлиш, уларни ҳал қилиш учун амалий чоралар кўриш, ёшларнинг эса давлат органларидан қўллаб-қувватлаш ва эътибор кўраётганини ҳис қилиб, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг пойтахтимизнинг Юнусобод туманида яшовчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилди. Учрашув давомида агентлик директори ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига диққат билан қулоқ тутди ва улар билан очиқ суҳбат қурди, берилган саволларга жавоб қайтарди.

***

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Озарбайжоннинг “PASHA Investments” компанияси вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“PASHA Investments” – “PASHA Holding” тузилмасида фаолият юритувчи компания бўлиб, асосан Озарбайжон, Грузия ва Туркиядаги компанияларга инвестициялар киритишга йўналтирилган. Шунингдек, холдингнинг портфолиосида банк ва молия, суғурта, қурилиш, туризм, технологиялар ва кўчмас мулкни ривожлантириш соҳалари ҳам мавжуд.

Учрашув давомида компания вакилиЎзбекистонда фармацевтика тармоғига, хусусан лаборатория ва тест материаллари ишлаб чиқаришга қизиқиши борлигини маълум қилди. Агентлик директори компания вакилига мамлакатимизда фармацевтика тармоғига қаратилган эътибор, инвестицион имтиёзлар ва шу кунга қадар эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, у Озарбайжон компаниясига инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда биринчи даражали ҳамкор бўлишга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, агентлик фармацевтика ва косметика тармоқларига оид регуляцияларни тақдим этишга ва “PASHA Investments” компанияси билан ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

***

Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросига бағишланган тадбирда шу ҳақда сўз борди.

“Зарур амалиётлар маркази – GxP” ДМ фаолиятини рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, аудит гуруҳ шакллантирилгани, фармацевтик инспекция ўтказиш жараёнини профессионал ташкил этиш, сертификатлар топширишда кечикишларга йўл қўймаслик каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қонун бузилишлари ва ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

***

Давлат томонидан фармацевтика соҳага катта эътибор қаратилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва тармоқни халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Агентлик директори маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш учун “Nobel Pharmsanoat” ва “Nika Pharm” корхоналарида бўлди.

Ташриф давомида маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини бевосита жойида кўздан кечирилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, уларнинг халқаро стандартларга мослиги, хомашё таъминоти, логистика ва бозорга чиқиш масалалари юзасидан батафсил ўрганишлар олиб борилди.

Учрашув якунида А.Азизов агентлик ходимларидан иборат ишчи гуруҳ бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўрганишлар олиб бориши, тизимли мулоқот давом эттирилиши, уларнинг муаммолари давлат даражасида ҳал этилиши ва маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича аниқ чоралар кўрилишини таъкидлади.

***

Бишкек шаҳрида “Қирғизистонда саломатлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасидаги элчихонаси кўмагида Фармагентлик ходимлари Қирғиз Республикасининг дори-воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш органининг масъул вакиллари ҳамда Қирғиз Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат харидларини амалга оширувчи «Қирғизфармация» давлат корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Агентлик ходимлари, дори воситаларини ўзаро рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини рўйхатга олиш жараёнини тезлаштиришга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилди.

"MedExpo Kyrgyzstan-2025" кўргазмасида ўз фармацевтик маҳсулотлари билан иштирок этган  ишлаб чиқарувчиларимиз янги 47 та турдаги дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун Қирғиз Республикаси дори-воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш органига тақдим этди.

Шундан сўнг, Ўзбек-Қирғиз ривожланиш фонди раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда томонлар жорий ва келажакдаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Шунингдек, фармацевтика соҳасидаги инвестициявий лойиҳаларини қўшма молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Корпоратив бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш дастурлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика: маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш – устувор вазифа