
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда навбатдаги чақирув доирасида Ватан ҳимоясига отланаётган фарғоналик ёшларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда чақирилувчиларнинг яқинлари иштирок этди.
Тантанали маросимда ёшларга эзгу тилаклар изҳор қилиниб, уларнинг матонатли, интизомли ва эл-юртга муносиб фарзандлар бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди. Айниқса, юртимизда Президентмиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли бугун миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш чинакам шарафли ишга айлангани алоҳида таъкидланди.
[gallery-22678]
Тадбир якунида ҳарбий оркестр ижросида куй-қўшиқлар янгради, чақирилувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА