Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 августда қабул қилинган “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Фарғона вилоятида АКТ ҳафталиги (ICTWeek) ўтказилди. Унинг доирасида IT марафон, соҳага оид семинарлар, давра суҳбатлари, талаба-ёшлар учун стартаплар ташкил этилди.

Қувасой шаҳрида бўлиб ўтган тадбир эса ахборот-коммуникация соҳасига қизиқувчи ёшлар учун янада самарали кечди. Унда мамлакатимизда рақамли технологиялар бўйича амалга оширилаётган ишлар, дастурий маҳсулотлар, турли лойиҳалар хусусида маълумот берилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловининг тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та йўналиш жумладан, сунъий интеллект технологиялари, ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар, ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари, тадбиркорлик ва молиявий технологиялар, компьютер ва мобил ўйин дастурлари, ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармаси, вилоятдаги олий ўқув юртлари масъуллари танловнинг ўтказиш тартиби ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, давра суҳбатида мутахассислар томонидан “Coursera” платформасида таълим олиб, IT сертификатини олиш бўйича маслаҳатлар берилди. Ахборот-коммуникациялар технологиялари ҳафталигининг ёпилишида сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳоли, хусусан, ёшларни IT соҳасида салоҳиятини ошириш, билим ва кўникмаларини шакллантириш борасидаги ишларни алоҳида қайд этди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик ёшлар IT соҳасига қизиқади