ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятининг Данғара туманида замон талабларига мос янги хусусий таълим маскани ишга туширилди. Туман марказидан 30 километр узоқликдаги Боғиш маҳалласида барпо этилган мазкур 840 ўринли “Mendeleyev school” мактабининг қурилиш ишларига 20 миллиард сўм сарфланиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Мактабда томонидан 1–4-синф ўқувчилари учун махсус автобуслар йўлга қўйилган ҳамда 5–11-синфлар учун 550 ўринли ётоқхона барпо этилган. Эътиборлиси, мактабга 4 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топширди. Қабул учун минимал ўтиш бали 135 баллни ташкил этди.

[gallery-25095]

Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтаётган мустақиллик байрами билан барчани муборакбод этди. 2017 йилда вилоятда фақат 1 та хусусий мактаб бўлгани, бугунги кунда эса улар сони 117 тага етганини қайд этди. 

Таъкидлангандек, жорий йил якунига қадар яна 13 та мактаб очилиши белгиланган. Бугунги кунда мамлакат бўйича фаолият юритаётган 645 та хусусий мактабларнинг 20 фоизи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада хусусий мактаблар сони 117 тага етди