Фарғона вилоятида рақамли технологияларни ривожлантириш, мазкур соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, IT -хизматлар экспортига эътибор қаратиляпти.
Бугунги кунда IT -парк резидентлари сони юздан ошиб, хизматларини экспорт қилувчи корхоналар сони эса 20 тага етди.

Фарғона шаҳрида “Audiotele” компанияси томонидан аутсорсинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган халқаро call-маркази иш бошлади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур янги ташкил этилган марказда бўлиб, фаолияти билан танишди.

Россия Федерациясида фаолият олиб борадиган, call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича пешқадам бўлган “Audiotele” компанияси томонидан вилоятда ташкил этилган марказ ҳам IT соҳасидаги лойиҳалардан биридир.

Ҳозир марказда 60 нафар ёш мутахассис фаолият кўрсатмоқда. Йил якунига қадар улар сонини 110 тага етказиш кўзда тутилган.
Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири