Фарғона мамлакатнинг йирик тиббиёт марказларидан бирига айланмоқда. Ҳозир бу ерда иккита тиббиёт олий ўқув юрти фаолият кўрсатяпти. Уларнинг ҳар иккисида ҳам талабалар билим савиясини халқаро талаблар даражасига олиб чиқиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фарғона шаҳридаги Ўрта Осиё Халқаро тиббиёт университетига асли ўзбекистонлик – Ст. Лоуис университети профессори, АҚШнинг Мерcй Ҳеалтҳ – Ст. Ритаъс Медиcал Cентер (Оҳаё штати) клиникасида фаолият юритувчи таниқли ортопед-травматолог, юқори малакали шифокор Жолдас Қулдашев ташриф буюрди.


Университет раҳбарияти билан учрашув давомида профессор Жолдас Қулдашев Ўзбекистон тиббиёт таълими ва амалиётини халқаро даражага кўтариш борасидаги тажриба ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Ўрта Осиё Халқаро тиббиёт университетида клиник ординаторлар ва магистрлар учун замонавий ортопедия ҳамда травматология йўналишларида дарс бериш бўйича келишувга эришилди.


Фарғонада клиник даволаш маркази очиш ниятида бўлган яна бир таниқли шифокор ҳам Фарғонага келган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркия тиббиётида йирик тажрибага эга профессор, доктор Реҳа Баран ва унинг ҳамкасбларини қабул қилди.



Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Фарғонада йирик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА