ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари миқёсида “Кўргазмали қўл жанги” бўйича “Қўмондон кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган мазкур мусобақа ҳарбий хизматчилар ўртасида жисмоний тайёргарликни ошириш, куч-ғайрат ва маҳоратни синовдан ўтказиш, жанговар руҳни мустаҳкамлашга қаратилди.
[gallery-24501]
Мусобақада округ таркибига кирувчи барча ҳарбий қисм ва муассасалардан сараланган жамоалар иштирок этди. Жамоаларнинг ҳар бир чиқишлари ўзига хос кескинликда, жанговар шароитни эслатувчи муҳитда, ҳақиқий ҳарбий интизом ва фидойилик билан кечди. Иштирокчилар ўзларининг куч-қуввати, чаққонлиги, маҳорати ва жамоавий ҳаракатлардаги уйғунлигини намоён этишга ҳаракат қилдилар.
Мусобақа якунларига кўра, Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисм жамоаси юқори натижаларни қайд этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ҳамда “Қўмондон кубоги” соҳибига айланди. Иккинчи ўрин Фарғона гарнизонидаги, учинчи ўрин эса Aндижон гарнизонидаги ҳарбий қисмлар жамоаларига насиб этди. Ғолиб ва совриндор жамоаларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА