Фарғона вилояти Бувайда туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасининг илғор вакиллари, фермерлар, пиллакорлар, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров соҳа ходимларини касб байрами – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами билан самимий табриклади. 

Фарғонада 2025 йил қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган туб бурилиш йили бўлгани, катта марраларга эришилгани, шу билан бирга соҳага янги илм ва имкониятлар кириб келаётгани ўз самарасини бераётганлиги таъкидланди.

Вилоятда жорий йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 49,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 106,5 фоизни ташкил этди. 2025 йилда 6,5 млн тонна маҳсулот етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишида умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 385 та лойиҳалар ишга туширилди, 3946 та иш ўрни яратилди. Жорий йилда 411 млн долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, экспорт географияси кенгайиб 67 та давлатга экспорт қилинди.

Ғўза агротехникасида инновацион технологиялар кенг қўлланиб, илк маротаба 324 минг тонна хирмон бунёд этилди, ҳосилдорлик ўртача 45 центнерни ташкил қилди. 

Ҳосил байрамида қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ фермерларга ҳамда соҳанинг илғор фахрийлари ва ходимларига 

[gallery-26716]

"Қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон", "Ўзбекистон Республикаси ветеренария фидойиси" кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди. 

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.

М.Сулаймонов,
М. Қодиров (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилмоқда