Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Thermo Tech” масъулияти чекланган жамияти томонидан металл панелли радиаторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор Зиёвиддин Юнусов томонидан  умумий қиймати 30 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилди. Шундан 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағи, 25 миллион доллари эса хорижий инвестиция ҳисобланади.

Корхона йилига 900 минг дона панелли радиатор ишлаб чиқариш қувватига эга. Ускуналар Италия ва Туркиядан олиб келинган. Корхона томонидан йилига 600 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ва 300 та иш ўрни яратилган.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси тадбиркор ва инвесторларга катта имкониятлар бераётганлигини, бу ерда кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. Ушбу лойиҳа вилоят иқтисодиётини мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Корхонада дастлабки маҳсулотлар синов тариқасида ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорга тахт қилиб қўйилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирок этди.

М.Сулаймонов,

М. Қодиров(сурат),ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада металл панелли радиаторлар ишлаб чиқарилмоқда