ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносиб нишонланди. “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида ўтган тантанали тадбирда вилоят раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, сенатор ва депутатлар, нуронийлар, фаоллар ва ёшлар иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров байрам иштирокчиларини самимий табриклар экан, Конституция мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос эканини таъкидлади. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига мос равишда янгиланган Асосий қонун халқаро демократик стандартлар асосида қабул қилингани, унда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилгани қайд этилди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан изчил амалга оширилаётган ижтимоий давлат сиёсати юртдошларимизнинг муносиб ҳаёти ва фаровон келажагини таъминлашга қаратилгани, “Инсон қадри учун” тамойили эса ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз ифодасини топаётгани алоҳида таъкидланди.

[gallery-26618]

Шу билан бирга, вилоятда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, соҳалардаги янгиланиш ва ютуқларда Конституциянинг ўрни беқиёс экани қайд этилди. Х. Бозоров жорий йил 15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида ўтган “Фарғона тинчлик форуми” нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам муҳим воқеа бўлганини яна бир бор урғулаб ўтди.

Тадбир давомида 2026 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан белгиланаётган мақсад ва вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Байрам тантаналари санъат усталари ва ёш иқтидорлар томонидан тақдим этилган гала-концерт билан якунланди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Конституция куни кенг нишонланмоқда