Фарғона вилоятида муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни жорий этишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Қува туманидаги “Толмозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтган Жанубий Фарғона канали ўзанида соатига 120 киловатт электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5 та кичик гидроэлектр станция қурилиши якунланди. Бу бир вақтнинг ўзида 250 дан ортиқ аҳоли хонадони ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларини арзон, сифатли электр манбаи билан таъминлайди.

– Маҳалламиз ҳудудидаги сув ўзанидан шу кунга қадар фақат экинларни суғоришда фойдаланганмиз, – дейди фуқаролар йиғини раиси Фазлиддин Раимжонов. –Эндиликда ундан муқобил электр энергия ишлаб чиқаряпмиз. Бу жуда катта қулайлик. Сув ўзанининг умумий узунлиги 5 километрдан кўп. Бу ерда яна ўнлаб мана шундай кичик қувватли гидроэлектр станциялари қуриш, қўшимча электр манбалари ишлаб чиқариш имконияти бор. Айни кунда 1040 хонадон ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларини муқобил электр энергия билан таъминлашда қурилмаларнинг имкониятлари, иқтисодий самарадорлиги юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боряпмиз.

Янги гидроэлектр станцияси ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Чархпалак кўринишидаги қурилма сув сатҳига мос ҳолда генераторни ҳаракатлантириб, электр энергия ишлаб чиқариб беради. Яъни сув миқдори камайган тақдирда ҳам фаолият кўрсата олади.

Фарғона давлат техника университети олимлари саъй-ҳаракати ва изланишлари билан вилоятдаги мавжуд сув иншоотларида чархпалак кўринишдаги кичик гидроэлектр станциялари қуриши кўлами кенгаймоқда бу соҳада инвестиция киритмоқчи бўлган тадбиркорлар сони ортиб боряпти. 

– Лойиҳанинг дастлабки босқичи Қува туманидаги Толмозор қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган сув иншоотлари, “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги сойлар, дам олиш масканларидаги сув ҳавзаларида амалга ошириляпти, – дейди Фарғона давлат техника университети докторанти Дониёржон Ботиров. – Бу ердаги мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда 10 та микро ГЭС лойиҳалари ишлаб чиқилди. Чархпалак типидаги қурилма, паст энергия оладиган жойлардан ҳам қори қувватли энергия ишлаб чиқариб беради. Ҳозирга қадар кунлик қуввати 2 минг 400 киловатт электр энергия чиқарувчи кичик ГЭСлар қурилиши якунланди. Бу бир вақтнинг ўзида 480 та хонадон муқобил электр энергия билан таъминлайди. Бир йилда 216 минг метр куб табиий газни иқтисод қилиш имконияти бор. Миқдор туман ҳудудидан оқиб ўтган бошқа сойларга нисбат қилинса, кичик ГЭСнинг катта имкониятларини чамалаб олиш қийин эмас.

Фарғона давлат техника университети олимлари германиялик мутахассислар билан ҳамкорликда мавжуд сой ва каналларга қуввати 3 кВтдан 100 кВт соатгача бўлган Микро ГЭСларни янги конструкцияларини лойиҳалаш, тайёрлаш, қуриб ўрнатиш ва тажриба синовлар ўтказиш, тижоратлаштириш борасида амалий ишлар олиб бормоқда. Университет қошида “Технопарк” ва “Микро ГЭСларни лойиҳалаш” маркази ташкил қилинган. Шу кунга қадар, қуввати 50 кВтгача бўлган экологик тоза электр энергия ишлаб чиқарувчи микро ГЭСнинг илк намунаси Марҳамат туманидаги “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ишга туширилиб, 240 та хонадон муқобил электр энергия билан таъминланди.

Қува тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналида чархпалак типидаги микро ГЭС “200 кВт – Қува – 1” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг фундамент ишлари якунланди. Мазкур лойиҳа орқали йилига 43200 кВт.соат электр токи ҳосил қилиш имконияти яратилади. Олтиариқ тумани ҳудудида эса Малайзия давлати томонидан киритилган инвестиция ҳисобига қуввати 150 кВт.соат бўлган микро ГЭСни қурилиши бошланди.

– Вилоятимизда муқобил электр энергиялар ишлаб чиқариш орқали истеъмолчиларнинг электрга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида катта имкониятлар бор, –дейди Фарғона давлат техника университети профессори, техника фанлари доктори Сирожиддин Эргашев. – Бугунги кунда қуввати 3 кВтдан 500 кВтгача бўлган янги авлод турбинали микро ГЭСлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Биринчи босқичда вилоятимиз ҳудудидан ўтган Катта Фарғона ва Жанубий Фарғона каналлари, Андижон канал ва улар тармоқларига (сув оқимининг талаб қилинган параметрларига эга бўлган) 230 та ўртача қуввати 50 кВт бўлган Микро ГЭСлар қуриш мумкинлиги аниқланди. Уларнинг ўртача йиллик иш соати 8000 бўлганда, ишлаб чиқарган электр энергия қуввати 92 миллион кВт соатни ташкил этади. Бу вилоят бўйича бир йилда сарф қилинадиган электр энергиянинг икки фоизини иқтисод қилиш имкониятини  беради. Бундан ташқари, Германиянинг гидроагрегат ишлаб чиқарувчи “WASSERKRAFT VOLK AG” ҳамда “NEXTGEN SOLUTIONS” консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда Қува ва Фарғона туманларида микро ГЭСлар ва 200 кВт соатгача электр энергияси ишлаб чиқарувчи янги турбогенератор типидаги гидроагрегатлар тайёрлаш борасида иш олиб боряпмиз.

Олимларнинг амалий изланишлари туфайли ҳаётга тадқиқ этилаётган илмий ишланмалар кўлами кенг. Бу ерда шамол агрегатлари, қуёш фотоэлектрик панеллар, қуёш иссиқлик тизимларининг тажриба нусхалари яратилди.  Ҳозирги кунда, кичик оқимли дарё ва каналларга чархпалак типидаги гидроиншоотлар ёрдамида электр энергия олиш бўйича жами 8 та лойиҳа муваффақиятли ишлаб турибди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада кичик ГЭСлар кўпаймоқда