ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестр жамоаси, “Ватанпарвар” ташкилотининг Фарғона вилоят кенгаши, ҳамкорликдаги тузилмалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

[gallery-12232]

Фестиваль доирасида ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, фахрий қоровул жамоаси билан биргаликдаги махсус чиқишлар, кўргазмали қўл жанги ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан турли дастурлар намойиш этилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил қилинган кўргазма ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди