Ҳар ерда мутаносиблик керак. Акс ҳолда томонларнинг бири валюта тақчиллигига учрайди. Фарғона вилоятида 2025 йилнинг тўрт ойи якунига кўра импорт ҳажми 482,2 млн. долларга етган. Бу 2024 йилнинг мос даврига кўра 48,2 фоизга кўп деганидир. Хўш нега шундай бўлди?

Биринчидан, Фарғона вилояти Ўзбекистоннинг энг саноатлашган ҳудудларидан биридир. Вилоятда 38 та йирик, 7930 та кичик саноат корхонаси ва 446 та қўшма корхона фаолият юритади. Бу корхоналарга хорижий инвестициялар жалб этилиб, замонавий ускуналар сотиб олиниб, жаҳон стандартига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Улар нефть, пахта, озиқ-овқат маҳсулотлари, консервалар, қурилиш материаллари, автомобиль дисклари, эҳтиёт қисмлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлиб, юзга яқин хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

Саноат тармоқларининг ривожланиши хомашё, ускуна ва бутловчи қисмлар импорт ҳажми ошишига олиб келди.

Иккинчидан, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 114 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тагача қисқартирилди, ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга, ижтимоий солиқ 25 фоиздан 12 фоизга туширилди.

Бу чоралар тадбиркорлик фаоллигининг ортишига, шу билан бирга, импорт ҳажмининг кўпайишига сабаб бўлди.

Яна бир жиҳатни ҳам таъкидлаш лозим. Статистик рақамлар шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг январь - апрель ойларида Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари импорти ҳажми 197 миллион долларга етди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 66 фоиз кўпдир. Жумладан, 38,3 минг тонна мол гўшти импорт қилинган бўлиб, у 156,2 миллион долларни ташкил этди. 

Ўз навбатида, гўшт импортининг кўпайишига ҳам асосли сабаблар бор.

Биринчиси, қўшни давлатларда гўшт экспортининг чекланиши. Бу бозорда таклиф камайишига ва импорт маҳсулотлари нархи ошишига олиб келди.

Иккинчиси, чорва озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ. 2024 йилнинг октябридан 2025 йилнинг апрелигача бўлган етти ойда чорва озуқаси нархи юқорилади. Масалан, кунжаранинг бозор нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмгача, (2,3 баробар) ошган. Комбикорма 2900 сўмдан 3700 сўмгача (28% ўсиш), буғдой 2200 сўмдан 3500 сўмгача (59% ўсиш) кўтарилган.

Хулоса қилиб айтганда, Фарғона вилоятида импорт ҳажмининг ошиши саноатнинг ўсиши ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ҳамда гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёж билан боғлиқ.

Яна бир қизиқ ҳолат. Фарғона вилоятида 63 та давлатдан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Аммо импорт ҳажмининг 92,3 фоизи атиги 6-7 та давлатга тўғри келади. Булар ХХР (43,1%), Россия (25,9%), Қозоғистон (14,6%), Туркия (3,3%), Қирғизистон Республикаси (3,2%), Беларусь ва Корея Республикаси (1%)дир. 

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида импорт ҳажми ошди