Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги ишлаб чиқарувчи, тадбиркор ва таълим соҳасининг бир гуруҳ раҳбар ҳамда вакиллари Германия Республикасига ташриф буюриб икки томонлама манфаатли шартномалар тузди. Муҳокама этилган ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган соҳалар ичида таълим йўналишида бир қанча амалий натижаларга эришилди. Бу, айниқса, ёшларнинг келажаги ва кадрлар салоҳиятини ошириш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Хусусан, Фарғона давлат университети ректори сифатида Констанц университети ва Нидеррайн Амалий Фанлар университети раҳбарияти билан ташкил этилган учрашувларимиз самарали натижалар берди.

Констанц университети билан эришилган келишувлар докторантлар учун йилига икки марта бир ойлик грант стипендиялари ажратилишини назарда тутади (ҳар ойига 1500 евро миқдорида). Бу ёш тадқиқотчиларга икки ой давомида Констанцда таълим олиб, илмий изланишларини давом эттириш имкониятини беради. Бундан ташқари, 2025 йил сентябрь ойида Фарғона давлат университетида туризм соҳасига бағишланган халқаро конференция ўтказиш ва университет талабалари учун Констанц университетида туризм йўналишида 3 кунлик ўқув оромгоҳларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Бу каби ташаббуслар Фарғонанинг туризм салоҳиятини оширишда ва ёш мутахассислар тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Фарғона давлат университети дунёнинг етакчи мамлакатларидаги олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг нуфузли университетлари билан таълим, фан ва илмий алмашинув йўналишларида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Хусусан, Германиянинг дунё миқёсидаги энг нуфузли университетлари – Дармштадт техника университети, Фриедрич Шиллер номидаги Ена университети, Берлин Ҳумболдт университети, Ҳайделберг, Маннҳайм ва Регенсбург университетлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда. Мазкур университетлар билан талабалар алмашинуви, таълим экспорти, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ҳамкорликда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш бўйича меморандумлар имзоланмоқда. Мазкур йўналишдаги муваффақиятли натижаларни университетнинг немис ва француз тиллари кафедраси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Кафедра доценти З. Абдуллаев Регенсбург университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган. Кафедра доценти Қ. Каҳҳоров Дарштадт техника университетида фан доктори (DSc) диссертацияси доирасида бир ойлик илмий стажировкани якунлаган. Кафедра профессори М. Каҳҳорова эса 2025 йил 26-июлдан 2-августгача бўлиб ўтадиган бутунжаҳон немис тили ўқитувчиларининг XVIII халқаро конгрессида (IDT 2025) иштирок этишга таклиф этилган. Шунингдек, доцент Н. Мерганова ҳозирда Маннҳайм илмий тадқиқот институтида фан доктори диссертацияси доирасида изланишлар олиб бормоқда. Кафедранинг деярли барча ўқитувчилари Германияда малака ошириш орқали ўз педагогик салоҳиятини ошириб, таълим сифати ва самарадорлигини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Айни пайтда кафедранинг 50 дан ортиқ собиқ талабаси ва магистрлари Германиянинг нуфузли олийгоҳларида бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олмоқда. Улардан О. Каримжонова эса Ўрта Осиё минтақасида иккинчи бўлиб, Ҳанс Сеидел фонди стипендиясини қўлга киритган. Ҳозирда Фриэдрич Счиллер университетининг магистратура босқичида таҳсил олмоқда.

Сўнгги икки йилда университет Германиядаги ВИА э.В (Германия талабаларининг хорижда амалиёт ўташи маркази) ташкилоти билан меморандум имзолаган бўлиб, шу асосда ҳозиргача ўн нафар немис талабалари кафедрада амалиёт ўтаб келмоқда. Бундан ташқари, Германиянинг Гоэтҳе институти ва Германия Академик Алмашинув Хизмати (ДААД) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. Бугунги Германияга амалий ташрифимиз, ўйлайманки, таълим соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, Берлиндаги нуфузли Нидеррайн Амалий Фанлар университети билан ҳамкорликда Фарғона давлат университетида янги таълим йўналиши очиш, қўшма таълим ва талаба алмашинув дастурлари, ҳамкорликда лаборатория ташкил этиш бўйича келишувлар натижасида толани қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи инновацион технологиялар ёрдамида олиб борилиши юртимиздаги тўқимачилик саноати ривожига муҳим аҳамият касб этади.

Берлин Техника ва Иқтисодиёт университети билан ўтказилган музокаралар ҳам икки олий таълим муассасаси ўртасида қўшма таълим дастури яратиш, турли грант лойиҳаларида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва Erasmus+ дастурлари доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувлар билан якунланди. Бу ҳамкорликлар Фарғона давлат университетининг халқаро нуфузини ошириб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун кенг имкониятлар яратади.

Делегациянинг Эрфурт шаҳрида жойлашган “Erfurt Bildungszentrum” (EBZ) касбий таълим ва қайта тайёрлаш маркази фаолияти билан танишиши алоҳида эътиборга лойиқ. Бу ташриф фарғоналик ёшларни Германияда меҳнат қилиш имкониятини берувчи касбий тайёргарликдан ўтказиш бўйича истиқболли режаларни юзага келтирди. Замонавий талабларга жавоб берувчи касбий кўникмаларга эга бўлган ёшларнинг Германияда иш топиши, нафақат уларнинг шахсий ривожланишига, балки Ўзбекистонга валюта маблағларининг кириб келишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 

Франкфурт-Майн шаҳрида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Германиядаги ватандошлар билан учрашуви ҳам ташрифнинг муҳим қисми бўлди. Бундай учрашувлар хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг имкониятларидан Ўзбекистон ривожи йўлида фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. Боиси, ватандошларимиз ўз билим ва тажрибалари билан Фарғонанинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшишлари мумкин. Шу билан бирга Берлин шаҳрида юздан ортиқ фарғоналик ва немис ишбилармон доира вакиллари иштирокида ўтказилган Фарғона-Германия бизнес форуми Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига етганини яна бир бор амалда исботлади. 

Форумда иштирок этган Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Германия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги энг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлиги эътироф этилди.  Вилоятимиз нефть-газ, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, айниқса, IT соҳасида катта салоҳиятга эгалиги, ер ва меҳнат ресурслари, ривожланган инфратузилма, экспорт бозорларига яқинлик ва барқарор сиёсий муҳит каби  муҳим инвестициявий имкониятлар келтириб ўтилди. 

Форумда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва касб-ҳунарга ўқитиш соҳаларида истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Албатта, бу келишувлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ва қўшма сармояларни кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Германия ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги поғонага кўтарилиши икки давлат халқлари фаровонлигига хизмат қилади. Шунингдек, таълимдаги туб бурилишлар, халқаро алоқаларнинг йўлга қўйилаётгани, ёшларимизни дунё тилларини ўрганишга рағбатлантиради, топ университетларда ўқишга қизиқишни кучайтиради, бу эса Янги Ўзбекистон пойдеворининг мустаҳкам заминга қурилаётганидан далолат беради.

Баҳодир Шермуҳаммадов, 

Фарғона Давлат университети ректори, 

педагогика фанлари доктори, профессор.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона ва Германия олий ўқув юртлари ҳамкорлиги янги босқичда