Фарғона давлат университети делегацияси Хитойнинг Хенан провинцияси ЖенгЖоу шаҳрида ўтказилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Медиа ва Таҳлил саммити доирасидаги Маданий меросни муҳофаза қилиш ва қазув тадқиқот ўтказиш симпозиумида иштирок этмоқда.

Унда Хенан провинцияси археология институти, Хитойдаги Шимолий-ғарбий университет билан археологик тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди. Шунингдек, Хитой Фанлар академияси Палеонтология ва палеоантропология институти билан биргаликда илмий-ўқув лабораторияси ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Саммит ишида Ўзбекистон – Хитой ҳамкорликдаги археология кафедрасининг профессори, фарғоналик олим Муталибжон Ҳасанов маъруза қилди.

– Музокаралар чоғида Лоянг археологик тадқиқот институти билан Фарғона Давлат университети талабалари амалиётини самарали ўтказиш мақсадида алмашувлар ташкил этиш юзасидан бир қарорга келдик, – дейди Фарғона Давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Баҳодир Шермуҳаммадов.

Муҳаммаджон Обидов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона давлат университети талабалари Хитойда амалиёт ўтайди