Навоий вилоят судида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар байрам иштирокчиларини самимий қутлаб, бу йилги истиқлол тантаналари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида нишонланаётганлиги, бу ғоя судлар фаолиятида ҳам ўзининг теран ифодасини топиши учун ҳар бир судья ва суд ходими фаолиятини ушбу мезонлар асосида ташкил этиши лозимлигини таъкидладилар.

Жорий йилда давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига биноан Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Роҳила Худойбердиева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Тадбирда бир гуруҳ фахрийлар, судьялар ва ходимлар Олий суд раисининг фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Жумладан, Навоий вилоят суди раиси Абдулло Аллаев ҳам ана шундай эътирофга сазовор бўлди.

Тадбир сўнггида вилоят суди раиси томонидан судларда фаолият юритиб келаётан бир гуруҳ судья ва суд ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаоллар эътироф этилди