Нукусда Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганлигининг 22 йиллиги муносабати билан ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир Ёшлар маркази ҳамда Ёшлар технопарки ҳамкорлигида партиянинг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими томонидан ташкил этилди.

Учрашувда фаол ёшлар, таълим муассасалари талабалари, шунингдек партия вакиллари иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорлик жараёнларига фаол жалб этишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга ЎзЛиДеП фаолияти, партиянинг ёшлар сиёсатидаги ўрни ва ёш авлод учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, ёш тадбиркорлар учун амалга оширилаётган лойиҳалар, грантлар, стартаплар ҳамда имтиёзли кредит дастурлари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.
Учрашув жараёнида ёшлар ўз ғоя ва таклифларини билдириб, тенгдошларининг стартап лойиҳалари билан танишдилар. Партия вакиллари ёшлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлашди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири