ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг тегишли Фармон ва Фармойишига мувофиқ, фарғоналик бир гуруҳ тадбиркорлар ҳам давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бугун вилоят ҳокимлигида мазкур мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-24835]
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров юксак эътирофга муносиб кўрилган тадбиркорларни самимий табриклади. Бу мукофотлар уларнинг фидокорона хизматларига берилган муносиб баҳо эканини қайд этди. Тадбиркорларнинг самарали меҳнати, вилоят иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.
Мукофотлар тантанали тарзда ўз эгаларига топширилди. Сўзга чиққан тадбиркорлар эътибор ва рағбат учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишларини билдирди.
ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар