Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024-2025-ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, олимпиада ғолиблари, ота-оналар, педагоглар, давлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, 2025 йилда юртимиз ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди.

Жорий йилда юртимиз ўқувчилари томонидан фан олимпиадалари тарихида янги натижа қайд этилди. Бирлашган Араб Амирликларида бўлган Халқаро кимё олимпиадасида —2 та олтин, Боливияда ўтган халқаро информатика олимпиадасида — илк кумуш билан тақдирланди.

Шунингдек, юртимиз ўқувчи-қизлари илк марта Европа қизлар математика олимпиадаларида қатнашди ҳамда 3 та (1 та кумуш, 2 та бронза) медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида 50 та (7 та олтин, 13 та кумуш, 30 та бронза), Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасида 19 та медаль (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) билан якка пешқадам сифатида тан олинди.

Жорий йилда юртимиз ўқувчилари энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза)ни қўлга киритишди.

Тақдирлаш маросимида энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:

— олтин медаль соҳибига — 1 миллиард 30 миллион сўм, ўқитувчисига — 185,4 миллион сўм;

— кумуш медаль соҳибига — 618 миллион сўм, ўқитувчисига — 103 миллион сўм;

— бронза медаль соҳибига — 412 миллион сўм, ўқитувчисига — 61,8 миллион сўм берилди.

Бундан ташқари, ўқувчини олимпиадаларга тайёрлаган ўқитувчининг малака тоифаси бир поғона кўтарилади. Минтақавий халқаро олимпиада ғолиблари ҳамда асосий олимпиаданинг республика босқичи ғолиблари кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб, ғолиб бўлган фанидан дарс берган тақдирда, лавозим маошига 100 фоиз ҳар ойлик устама олади.

Жорий йилда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, уларнинг устозларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 12 миллиард 424 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан олимпиадалари ғолиблари тақдирланди