Ўқув йилини Қарши давлат техника университетининг Шаҳрисабз озиқ-овқат муҳандислиги факультети талабалари ҳам янги бинода бошлайдиган бўлди.

Таъкидлаш лозимки, давлат раҳбарининг 2024 йил 10 декабрдаги қарори асосида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил қилинди. Шу тариқа жанубий Ўзбекистонда муҳандис кадрлар тайёрлайдиган ягона олий ўқув юрти барпо этилди.

[gallery-25103]

Янги ўқув биноси 1000 ўринли бўлиб, унда 17 та аудитория ва 12 лаборатория хоналари мавжуд. Маъруза заллари ва ахборот-ресурс маркази бор. Эндиликда ўқув машғулотлари бир сменада ташкил этилади. Натижада талабаларнинг ўз устида мунтазам ишлаши ва илмий изланишлар олиб бориши учун вақтлари бисёр бўлади.

--Дастлаб бизда 750 ўринли ўқув биноси бор эди,--дейди Шаҳрисабз озиқ-овқат муҳандислиги факультети декани Адҳам Норқобилов. – Йиллар ўтиши билан талабалар қамрови ошганлиги сабабли янги бинога эҳтиёж ҳам ортиб борди. Ана шу талаблар инобатга олиниб, Президентимиз ташаббуси билан 2023 йилда янги 1000 ўринли ўқув биноси қурилиши бошлаб юборилди. Қолаверса, 2025/2026-ўқув йилидан бизда янги таълим йўналишлари очилди. Янги бино янги масъулият юклайди. Ўз навбатида, илмга чанқоқ ёшлар учун катта имкониятлар яратади.

Маълумот ўрнида: Қарши давлат техника университетида айни пайтда талабалар сони қарийб 20 минг нафарни ташкил этади. 2025/2026 ўқув йилида университетда бакалавриатура бўйича 13 та, магистратура мутахассислиги бўйича эса 20 та янги таълим йўналиши очилди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Факультетнинг янги ўқув биноси